Булунғурда тадбиркор хотин-қизлар кўпаймоқда 

16:48 30 Август 2020 Жамият
178 0

Булунғур туман ҳокимлиги томонидан Самарқанд вилоят касаба уюшмалари билан ҳамкорликда тумандаги бир нечта ишсиз, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга тикув машинкалари берилган эди.

Мазкур хотин-қизлардан бир қанчаси Самарқанд вилоят тадбиркорлик марказида ўқув курсларини тамомлашди ва уларга сертификатлар топширилди.

Қувонарли жиҳати шундаки, хотин-қизлар ўзларига яратилаётган бу каби имкониятлардан мамнун, эртаси учун режалари катта.

— II гуруҳ ногирониман. Бугунги кунда 3 та тикув машинкам бор, — дейди тумандаги «Қирқшоди» маҳалласида яшовчи Яйра Шомуродова. — Бироқ келгусида имтиёзли банк кредити олиб, ўз фаолиятимни янада кенгайтириш ниятидаман. Бунинг учун бизга давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва имкониятлардан мамнунман.

Тумандаги «Кичик Килдон» маҳалласида яшовчи фуқаро Маҳкам опа Ҳакимова 1954 йилда туғилган ва бугунги кунда 66 ёшни қаршилаётган бўлса-да, ушбу тадбиркорлик маркази ўқув курсини тамомлаб, сертификат олди. Энди у киши ҳам ўз тадбиркорлигини бошламоқчи.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?