Булунғурда дарахт помидорлари етиштирилмоқда

15:50 09 Март 2020 Иқтисодиёт
2739 0

Булунғур туманининг Гулзор маҳалласида яшовчи Шерали Холдоров 3 йил аввал томорқасининг 1 сотих майдонида иссиқхона ташкил этганди. Ҳозир бу ерда помидорнинг ноёб навларини етиштирмоқда. Хўш, у бундай уруғларни қаердан олган?
 

— Ҳарбий хизматни Шимолий флотда ўтаганман ва шундан буён ҳар йили хизматдош дўстлар билан кўришиб турамиз, — дейди Ш.Холдоров. — Иссиқхона қурганимни эшитган россиялик дўстим ҳар йили ноёб помидор уруғларини келтириб беради. Ҳозир мўъжазгина иссиқхонамда помидорнинг “Фантазия”, “Золотой купала”, “Иванда Мария”, “Чёрний гроз” каби турларини ҳамда “Банан”, “Киви” каби 450 хил навдаги кўчатларни парваришлаяпман. Бу уруғлардан қора ва бинафшаранг помидор онкологик касалликларда яхши фойда беради, юрак томирларини кенгайтиради, кўз нурини равшанлаштиради, буйрак фаолиятини яхшилайди. Ўтган йили эса Тошкентдаги устозим Япониянинг Сапата компаниясининг ҳали вилоятимизда янгилик бўлган “Адриатика F1” навини келтириб берди.

Бундан ташқари, кўп йиллик дарахт помидор ҳам ўстиряпман. Бу навли помидорнинг бир тупидан 7-8 ёшга етганда йилига 1,5 тонна ҳосил олиш мумкин. Шу навдан иссиқхонамда 4 туп бор.

Абдулазиз Йўлдошев("Халқ сўзи")


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019