Бухоролик ёнғин ўчирувчилар – Ўзбекистон чемпиони

17:52 14 Август 2019 Жамият
83 0

Навоий шаҳрида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мезбонлигида Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Дастлаб “Ёшлар маркази”да чемпионатнинг қура ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, мусобақа иштирокчилари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг терма жамоалари аниқланди. Жамоалар ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш, 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш шартлари бўйича ўзаро куч синашишди.

НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳудудида чемпионатнинг 1-тури – ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш шарти ўтказилди. Ҳакамлар томонидан баҳоланиб, қизғин ва муросасиз давом этган беллашувда Қашқадарё терма жамоаси 1-ўрин, Навоий терма жамоаси 2-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

Бундан ташқари терма жамоалар ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш йўналишида ўзаро баҳслашдилар.

Ҳакамлар хулосасига кўра, бу йўналишда Тошкент шаҳри терма жамоаси биринчи, Наманган терма жамоаси иккинчи ва НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимиз биринчилигининг учинчи куни яъни, 10 август куни иштирокчилар 100 метрга тўсиқлар оша югуриш шарти бўйича ўзаро белашдилар. Унга кўра, Андижон терма жамоаси 1-ўринга, Бухоро терма жамоаси 2-ўринга ва НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлишди.

Барча шартларнинг якуний натижаларига кўра, Бухороликлар Ўзбекистон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлишди. Қашқадарёлик ва Навоийлик жамоалар кейинги ўринларга лойиқ топилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.  


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019