Бухорога нобель мукофоти совриндори келди​

16:25 07 Ноябрь 2019 Жамият
65 0

Кун сайин кўркамлашиб, тобора чирой очиб бораётган кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳри турли мамлакатлардан келган меҳмонларни кутиб олиб, кузатиб қўйишдан чарчамайди.

Куни кеча бу шариф шаҳарга яна бир азиз меҳмон — Нобель мукофоти совриндори, исроиллик 78 яшарли физик ва кимёгар олим Дан Шехтман ўз оиласи билан ташриф буюрди.

Дан Шехтман 2011 йили химия бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлган. У квазикристаллар структураси йўналишида улкан кашфиётни амалга оширган.

Нуфузли меҳмон, аввало, Бухоронинг эски шаҳар қисмида жойлашган ягона яҳудийлар синагогаси (ибодатхонаси)да бўлди, сўнг шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Хорижлик машҳур олимнинг Бухоро бўйлаб саёҳатида унга вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Фируза Ибрагимова ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий котиби Ноибахон Мамадалиева ҳамроҳлик қилди.

Ташриф якунида Дан Шехтман кўҳна ва ҳамиша навқирон шариф шаҳар ўзида катта таассурот қолдирганини ҳамда Бухорога ташрифи унга ва оиласига манзур бўлганини айтди.

Маълумот ўрнида: Дан Шехтман 1941 йил 24 январда Тель-Авивда туғилган.

У 1996 йилдан Исроил Фанлар академияси аъзоси ҳисобланади. 2000 йили АҚШ техника фанлар академияси аъзолигига қабул қилинган бўлса, 2004 йилдан эътиборан Европа фанлар академияси аъзоси ҳам саналади.

Ҳозирги кунда бу машҳур олим Айова штати (АҚШ)нинг Эймс лабораториясида илмий фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар
қўмитаси Матбуот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019