Бухородаги сув тошқинлари бўйича расмий баёнот берилди

14:32 10 Апрель 2019 Жамият
194 0

Жорий йилнинг 9 апрел куни соат 04:00 да бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида, Бухоро шаҳрининг “Амиробод”, “Ҳофиз Таниш Бухорий”, “Роҳат”, “Чорбоқоли”, “Мирзо Ғофур”, “Ҳавзинав”, “Озод”, “Низомий”, “Турсуной”, “Камолот”, “Тинчлик”, “Янгиобод”, “Тагбанд Бофон”, “Фурқат” “Хўжа Порсо” кўчалари шунингдек, Бухоро тумани “Шейхонча” кўчасига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Бундан ташқари, “Ҳавзинав” кўчаси 21-уй, Амиробод кўчасидаги 13-уй, “Бўри Бофон” кўчасидаги 23-уй, “Обод” кўчасидаги 74-уй, “Роҳат” кўчасидаги 31-уй, “Кўчабоғ” кўчасидаги 20-уй, “Тошкўча” кўчасидаги 80-уй, “Мирзо Ғофур” кўчасидаги 19-уй, “Мустақиллик” кўчасидаги 32-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилди.

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят ”Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди.

Мазкур ҳолатларда биноларнинг қулаши ва фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019