Бухородаги давлат хизматлари марказида робот ишламоқда

11:20 20 Ноябрь 2018 Жамият
868 0

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Бухорода Давлат хизматлари янги маркази иш бошлади. Икки қаватли бинода Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси, Халқ қабулхонаси ва Бухоро шаҳар давлат хизматлари маркази жойлашган.

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, марказдаги янгиликлар сифатида бепул Wi-Fi, электрон кутубхонани тилга олиш мумкин. Мазкур қулайликлар ташриф буюрувчилар вақтини мазмунли ўтказишини таъминлайди. Айни чоғда марказда давлат хизматларидан фойдаланиш йўллари ҳақида сўзлаб берувчи робот ҳам “ишламоқда”.

Қолаверса, бу ерда автомобиль рақамларини бериш хизмати ҳам синов тариқасида йўлга қўйилган. Айни чоғда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, биометрик паспорт олиш, ФҲДЁ ва нотариал хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Марказда фуқароларни қабул қилиш бўйича 88 та дарча мавжуд ва 100 дан ортиқ давлат хизматлари йўлга қўйилган. Марказда кўрсаткичлар, онлайн хизматлардан фойдаланиш имконини берадиган инфокиоск, консультантлик хизматини кўрсатувчи ресепшн, лифт, эскалатор, имконияти чекланган инсонлар учун пандус ўрнатилган. Она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, давлат божлари тўлаш учун касса, хизмат кўрсатиш жараёнлари ва навбат ҳақида маълумот берувчи монитор ҳамда банкомат ўрнатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019