​Бухорода Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

02:41 14 Январь 2019 Жамият
717 0

Фото: Азамат Каттаев.

Бухорода Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Бухоро ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ўктам Барноев тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тантанада ҳарбий қисм зобит ҳамда аскарлари, уларнинг оналари сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳарбий соҳага қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг кўламдаги имтиёзлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтишди.

Фото: Азамат Каттаев.

— Бугун ҳарбий қисмларимизда жанговар тайёргарлик машғулотлари янгича кўриниш касб этмоқда. Ҳарбий қисмлар, ўқув полигонлари инфратузилмалари тубдан ўзгарди. Ислоҳотлар пировардида ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида тўққиз поғона юқорилади, — дейди Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм майори Анзур Мелиев. — Биз гуруҳимиз билан 2018 йили Буюк Британияда ўтказилган халқаро мусобақада 70 километр масофага 50 килограмм ҳарбий юк билан ҳаракатланиш қийин бўлган тоғли, қуюқ туманли шароитда ҳарбийларимизнинг жанговар ва руҳий тайёргарлиги нечоғли юқори эканлигини бутун дунё ҳарбийларига намойиш этиб, фахрли олтин медални қўлга киритдик. Бундан кейин ҳам Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиб, юртимиз сарҳадларини мустаҳкам сақлаш, тинчлик-осойишталикни таъминлаш йўлида куч-ғайратимизни аямаймиз.

Байрам маросими театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастурлари билан янада қизғин кечди. Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар эса тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади.

Фото: Азамат Каттаев.
Фото: Азамат Каттаев.
Фото: Азамат Каттаев.
Фото: Азамат Каттаев.

 

Лайло Ҳайитова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019