Бухорода умумий қиймати 125 млрд 304 млн сўм бўлган лойиҳалар тақдим этилди

12:29 03 Май 2019 Жамият
247 0

Бухорода умумий қиймати 125 миллиард 304 миллион сўм бўлган, шундан 7 миллион 406 минг АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар иштирокидаги лойиҳалар тақдим этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраев хабар берди.

Билдирилишича, ўтказилган мазкур тақдимотда вилоятнинг шаҳар ва туманларида амалга оширилиши режалаштирилган 18 та истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилган. Лойиҳаларда асосан, хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, қишлоқ хўжалигида янгича инновация ва технологияларни жалб этиш орқали ерлардан унумли фойдаланиш, чорвачилик ва паррандачилик кластерларини яратиш кўзда тутилган.

- Бухорода саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни янада кўпайтириш ва уни қайта ишлашни кенгайтириш, маҳсулотларнинг экспортини ошириш биринчи галдаги вазифа. Айниқса, бу ушбу маҳсулотлар билан аҳолини узлуксиз таъминлаш, пировард натижада халқнинг турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Тақдим этилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 451 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Бу шунча оила муҳим даромадга эга бўлади, деганидир. Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, тақдим этилган ҳар бир йирик истиқболли лойиҳалар орқали ташаббускор тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади,-деди вилоят ҳокими Ўктам Барноев лойиҳалар билан танишар экан.

Тақдимотда таклиф этилган лойиҳалардан бири - Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган “Султан Техно Гроупс” МЧЖга қарашли шиша маҳсулотини қайта ишлаш корхонасидир. Умумий қиймати 9 миллиард 240 миллион сўм бўлган мазкур лойиҳанинг асосий қисми ташаббускорнинг ўз маблағлари, шунингдек, “Ҳамкорбанк” томонидан ажратилиши кўзда тутилган 504 миллионлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа тўла қувват билан ишлайдиган бўлса, 40 та янги иш ўринлари яратилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019