Бухорода тожикистонлик мигрантларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

14:03 20 Август 2019 Жамият
366 0

2019 йил 19 август куни соат 15:37ларда Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов “Мерседес-Спиринтер” русумли, ТJ 77 85 PB 01 давлат рақам белгили микроавтобусини Бухоро вилоятининг Жондор тумани чўл массиви ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида, микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизилган 3 нафар ва бирламчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилган яна 5 нафар йўловчиларга ҳамда ҳайдовчига тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил қилинди. Қолган 8 нафар йўловчилар эса ҳеч қандай жароҳат олмаганлар. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?