Бухорода “Темур тузуклари билимдони” вилоят босқичи якунланди

15:46 22 Август 2019 Жамият
127 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида “Темур тузуклари билимдони” танлови ташкил этилган.

Куч тузилмаларидаги ёш ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш, буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этишдан иборат ушбу танловнинг вилоят босқичи Бухоро ёшлар марказида ўтказилди.

Танловда 18 нафар ёш ҳарбий хизматчилар “Амир Темурнинг ҳарбий сабоқлари” ҳамда “Амир Темур ўгитлари билимдони” шартлари бўйича ўзаро беллашди. Шунингдек, “Темур тузуклари” асари асосида тузилган 25 та савол орқали иштирокчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди.

- Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асари 1880 йилда Англияда, 1785 ва 1891 йилларда Ҳиндистонда чоп этилган, – дейди 28803-сонли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Жумабек Адилбек ули Сададинов,– Бу эса асарнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни нечоғли муҳим эканини кўрсатади. Айтиш ўринлики, ушбу танлов китобхонлик тарғиботининг йўлга қўйилишида ҳам аҳамиятли бўлди. “Темур тузуклари” китобини чуқур мутолаа қилганимиз дунё сиёсатини чуқурроқ англашимизда ҳам асос бўла олди.

Танлов натижаларига кўра, 28803-сонли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Жумабек Адилбек ули Сададинов 1-ўринни, вилоят Божхона бошқармаси ҳарбий хизматчиси лейтенант Рустам Абдурозиқов 2-ўринни, 7258-сонли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Шерруз Бозорбоев 3-ўринни эгаллади. Вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган ғолиб республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот учун: Бухоро вилоятидаги жами 18 та ҳарбий қисмда “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш босқичлари ўтказилган. 10 кун давом этган мазкур беллашувларда жами 1029 нафар ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар тест синовларида қатнашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019