Бухорода қишлоқ хўжалиги фидойиларига 23 та автомашина туҳфа қилинди

14:40 09 Декабрь 2019 Жамият
238 0

Бухоронинг кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, дардлашиб яшайдиган деҳқон ва фермерлари жорий йилда омилкорлик билан, бой билим ва тажрибани, илм-фан ютуқларини ишга солиб, мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлдилар. Бунда айниқса, кластер тизими қўл келди.Шу тизим асосида ишлангани эвазига 8 та туман,юздан ортиқ ҳудуд, 2500дан зиёд фермер хўжалиги шартномавий режани ортиғи билан бажарди.

Бу йил ғаллакорлар учун ҳам омадли йил бўлди. Вилоят бўйича 600 минг тоннадан ортиқ ғалла етиштирилиб, ҳосилдорлик

65 центнердан ортди ёки қабул масканларига ўтган йилга нисбатан 100 минг тонна ортиқ ғалла топширилди. Бундан ташқари,

750 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 60 минг тоннага кўп сабзавот, 215 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 4,3 минг тонна кўп картошка, 156 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 7,7 минг тонна кўп полиз маҳсулотлари, 288,8 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 8,5 минг тонна кўп мева, 201,6 тонна ёки ўтган йилга нисбатан 13,5 минг тонна кўп узум, 2 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 300 тонна кўп пилла, 260 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 17 минг тонна кўп гўшт, 8 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 3 минг тонна кўп балиқ, 982 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 42 минг тонна кўп сут, 433 млн. дона ёки ўтган йилга нисбатан 3,7 млн. дона кўп тухум тайёрланди. 

Мухтасар айтганда, жами 3 триллион сўмликдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.Бу йил давомида қилган мардона меҳнат маҳсулидир.

Вилоятда ўтказилган Ҳосил байрамида ана шу ютуққа катта улуш қўшган қишлоқ хўжалиги ходимлари шаънига илиқ сўзлар айтилди.Хусусан, соҳа фидойиларининг 23 нафарига Президент совғаси – автомашиналар топширилди.Ўнлаб пахтакору фермерлар, ғаллакорларга қимматбаҳо совғалар улашилди. Улар учун таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.Кураш мусобақаси, кўпкари, қўчқор уриштириш баҳслари ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирок этди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

“Халқ сўзи” мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?