​Бухорода ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди

19:45 17 Январь 2019 Жамият
357 0

Бухоро вилояти адлия бошқармаси матбуот хизмати сурати.

Бугун Бухоро шаҳрида Адлия вазирлиги томонидан ходимларнинг ишга бўлган муносабатини ўзгартириш, малакали кадрларни аниқлаш ва улар ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган “Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда ”Йилнинг энг яхши адлия бўлими” кўрик-танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бухоро вилояти адлия бошқармаси матбуот котиби Насиба Жўраева маълум қилди.

Бухоро давлат университетида ўтказилган мазкур кўрик-танловда 14 та вилоятдан ўз ҳудудида энг яхши, деб сараланган бўлимлар ва адлия ходимлари қатнашди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар ўз фаолиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотни соҳага тегишли слайдлар ҳамда нутқ маданияти ёрдамида кўрсатиб беришди. Бундан ташқари, уларнинг ҳуқуқий билимлари тест синовидан ўтказилди. Ҳуқуқий муаммоларга адлия ходими томонидан тақдим қилинган таклифлар баҳоланди. Шунингдек, қатнашчиларнинг Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 230 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ва лойиҳалар борасидаги билимлари текширилди.

Бухоро вилояти адлия бошқармаси матбуот хизмати сурати.

 

“Йилнинг энг яхши адлия ходими” кўрик-танловида биринчи ўринни Наманган вилояти Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Сардорбек Азизов эгаллади ҳамда 15 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Иккинчи ўринга муносиб кўрилган Хоразм вилоятилик иштирокчи Раҳмон Саттаров 10 миллион сўм, фахрли учинчи ўринга сазовор бўлган сурхондарёлик етакчи-маслаҳатчи Сайқалбек Аллаёров эса 7,5 миллион сўм билан тақдирланди.

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” кўрик-танловида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани адлия бўлими биринчи, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани адлия бўлими иккинчи, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани адлия бўлими эса учинчи поғонани эгаллади. Уларга ҳам тегишли миқдордаги пул маблағлари топширилди.

Лайло Ҳайитова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019