Бухорода кунига 10 минг сайёҳни қабул қила оладиган инфратузилма объектлари яратилади

10:40 22 Февраль 2019 Welcome to uzbekistan
868 0

Саид Раҳмонов, Истам Иброҳимов, “Халқ сўзи ONLINE” хабар қилади.

Бу ҳақда I Халқаро зиёрат туризми форумининг очилиш маросимида сўзга чиққан Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда 60 га яқин меҳмонхоналар ҳамда бошқа инфратузилма объектларининг қурилиши жадал давом эттирилмоқда.

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бу ерга келувчи сайёҳлар тобора ортмоқда. Улар орасида чет эллик меҳмонлар, айниқса, зиёрат туризми иштирокчилари кўплиги эътиборга моликдир. Шу боис ислом динига эътиқод қилувчиларга ибодат қилиш учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратиляпти. Хусусан, меҳмонхоналар қибла кўрсаткичлари, жойнамоз билан таъминланаётган бўлса, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзалларида ибодат учун махсус хоналар ташкил этилмоқда.

Бу саъй-ҳаракатлар замирида йилига дунёга бўйича зиёрат туризмига чиқаётган 300 — 350 миллион нафар сайёҳларнинг аксарият қисмини Ўзбекистонга жалб қилиш мақсади ётибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?