Бухорода ЙТҲ сабаб уч киши ҳалок бўлди, тўққиз нафари касалхонага ётқизилди

12:09 08 Июль 2019 Жамият
283 0

Бухоронинг Ғиждувон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси уч кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабар кўра, жорий йилнинг 6 июль куни соат 17.15ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги Lacceti русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада икки автомашина ҳайдовчилари ҳамда Cobalt автомашинасининг йўловчиси - 54 ёшли Р.С. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Lacceti автомашинасининг уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, Lacceti автомашинасининг бир нафар ва Cobalt автомашинасининг 5 нафар йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019