Бухорода Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига Президентнинг мукофот пуллари топширилмоқда

16:07 06 Май 2019 Жамият
573 0

Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан уруш ва меҳнат фронти фахрийларига Ўзбекистон Президентининг пул мукофотлари топширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраев хабар қилди.

Маълумотларга кўра, вилоятда бугун 49 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Уларнинг барчасига Президентнинг 7,5 миллион, вилоят ҳокимининг 1,5 миллион сўмлик пул мукофоти, туман, шаҳар ҳокимлари ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилмоқда. Бундан ташқари, уларнинг уйи таъмирлаб бериляпти. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан эҳтиёжмандлар ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламалари билан таъминланмоқда.

- 99 ёшни қаршиладим. Икки ўғил, етти қиз, 30 дан ортиқ невара, 50 га яқин эварам бор.Қўлимга қурол олиб, урушга кирганимда 17 ёшли йигит эдим. Аёвсиз жангларда қандай даҳшатларни кўрмадим. Урушда аввало ота-онам, яқинларим, қишлоғимни кўз олдимга келтирар эдим. Яратганга шукр, бизга шундай дориломон кунларни кўриш насиб этди. Илоҳим, тинчлигимизга кўз тегмасин, ер юзида уруш бўлмасин. Байрам яқинлашган сари хонадонимиздан меҳмон аримай қолди, – дейди Ромитан тумани “Пойжўй” маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Саттор Ҳайитов, – Ҳар куни ҳокимликдан, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлардан вакиллар келиб, ҳол-аҳвол сўраяпти, совға-салом бермоқда. Бунинг барчаси юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, кексаларни эъзозлашга бўлган ғамхўрлик ва эътибор самарасидир.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги худди шундай тадбирлар Когон шаҳри, Когон, Қоровулбозор, Пешкў, Ромитан ва Вобкент туманларида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Ҳомид Турсунов, Назар Шеров, Ҳасан Шоназаров, Карим Розиқов, Аҳрор Жалилов ҳамда марҳум подполковник НаилШафигулин хонадонларида ҳам бўлиб ўтди.

Бир марталик пул мукофоти, маиший техникалар, юмшоқ мебеллар тўплами ва бошқа қимматбаҳо совғалар топшириш давом этмоқда.

Лайло Ҳайитова


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019