Бухорода 420 та оила янги уйли бўлди

16:09 12 Август 2019 Жамият
134 0

Архив фото

Бухоро шаҳрида эҳтиёжманд оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, шунингдек, санъат ва маданият соҳаси ходимлари ҳамда фаол ёшлардан иборат жами 420 кишига имтиёзли ипотека кредитлари асосида янги уйлар калити топширилди.Шундай шинам уйларнинг бири Жўйбор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаб келган биринчи гуруҳ ногирони Роҳила Файзуллаевага насиб этди.

-Шаҳримизда қад ростлаётган кўркам биноларни кўриб, “Менга ҳам шундай уйларда яшаш насиб қилармикан” деб ўйлардим,-дейди уч ўғилнинг оиласи билан торгина ҳовлида қисиниб – қимтиниб яшаган Роҳила опа.- Маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси, вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг кўмаги билан орзуим рўёбга чиқди.Янги уйли бўлдим.Икки хонали.Кенг ва ёруғ.Неварам Жавоҳирнинг чопқиллаб юрганини қаранг...

 Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017 -2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй –жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қад ростлаган ўнта етти қаватли уй чиндан ҳам кўрса ҳавас қилгулик.Уни бунёд этишда  асосан маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган.Ҳар бир уй алоҳида иситиш тизимига эга.Уйлар олдида автотурагоҳ, болалар майдончалари мавжуд.

Дарвоқе,янги уйларнинг анъанавий Қурувчилар куни ҳамда Қурбон ҳайити арафасида топширилиши қўшалоқ байрамга айланди.Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда сўз олган вилоят ҳокими Ў. Барноев ва бошқалар  янги уй соҳибларини табрикладилар.

Маълумотларга кўра, қарор ижросини таъминлаш мақсадида “O’zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси томонидан ҳозиргача республикамиз ҳудудларида 602 та кўп қаватли арзон уйлар қурилиб фойдаланишга топширилган.

Истам ИБРОҲИМОВ,

(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019