Бухоро вилояти кичик саноат зоналари иштирокчилари учун солиқ имтиёзлари жорий этилди

17:09 16 Октябр 2018 Иқтисодиёт
837 0

Президентимизнинг 2018 йил 11 октябрдаги “Бухоро вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3965-сонли Қарорига асосан Бухоро вилоятида давлат мулкининг ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ, кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йилга узоқ муддатли ижарага берилади.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими томонидан маълум қилинишича, Бухоро вилояти кичик саноат зоналари дирекцияси ва иштирокчиларига 2020 йилнинг 1 ноябрига қадар улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг белгиланган энг кам миқдори – уч баравардан кам бўлмаган ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаблар татбиқ этилмаслиги белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019