Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди

11:05 27 Февраль 2020 Сиёсат
2053 0

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Барноев Ўктам Исоевичнинг номзоди кўрсатилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар Ҳукумат аъзолигига номзоднинг ҳаракат режаси юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди.

Ўз навбатида, Ҳукумат аъзолигига номзоди кўрсатилган Ўктам Барноев парламент аъзолари томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ҳамда мазкур лавозимга киришганидан сўнг, Ҳукумат билан парламент ўртасидаги муносабатлар янада фаол ва самарали бўлишига умид билдирди.

Савол-жавоб, муҳокамалар якунида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 221-моддасига мувофиқ, Қонунчилик палатасининг Ўктам Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Зиёда АШУРОВА("Халқ сўзи")


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019