Бухоро вилоят тиббий диагностика маркази 5 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилинди. Энди қандай имкониятлар юзага келди?

11:01 21 Октябр 2019 Жамият
82 0

Бухоро вилоят тиббий диагностика маркази маҳаллий бюджетдан ажратилган 5 миллиард сўм миқдоридаги маблағ эвазига тўлиқ реконструкция қилинди. Шу билан бирга 2,9 миллиард.сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб 15 турдаги зарур замонавий тиббий асбоб – ускуналар билан жиҳозланди.

Кунига ўртача 200 нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатаётган вилоят диагностика марказида бугунги кунда 10 турдаги функционал диагностика усуллари татбиқ этилган.Шунингдек,невролог,акушер-гинеколог, дерматовенеролог, андролог, терапевт, сурдолог, кардиолог каби жами 13 турдаги тор соҳа йўналишлари бўйича аҳолига маслаҳатлар берилмоқда. Марказда гематологогик таҳлиллар, коагулометр, қоннинг биокимёвий таҳлили, умумий пешоб таҳлили, ИФА ва ПЦР замонавий лаборатор текширувларини ўтказиш мумкин.

-Муассасамизни реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини такомиллаштириш орқали вилоят аҳолиси орасида касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, замонавий юқори технологияли тиббий асбоб ускуналардан фойдаланилган ҳолда аҳолига малакали диагностик хизмат кўрсатиш ҳамда декретив контингентлар, ҳайдовчилар, вилоятдан чет элга чиқувчилар ҳамда чет эл фуқароларига консультатив маслаҳатлар бериш имконияти яратилди,-дейди марказ директори Ирода Кенжаева.

Куни кеча реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Унда иштирок этган меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари, соҳа ходимлари бу ерда яратилган шарт – шароитлар билан танишдилар.Маросимда давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш масаласига жиддий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.Соҳа моддий – техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 100 та тез ёрдам автомашинаси ажратилгани, 71 та янги оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилгани, хусусий тиббий шифохоналар сони 400 тага етгани, вилоятга 140 нафардан зиёд хорижий мутахассисларнинг келиб маҳорат сабоқлари ўтишгани шундан далолат беради.Агар 2016 йилда тизимдаги қурилиш – таъмирлаш ишларига 16 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлса, жорий йилга келиб бу кўрсатгич 75 миллиард сўмга етгани ҳам эътиборга моликдир.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Ў. Барноев қатнашди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019