​“Бухоро — Хива — Бухоро” янги темир йўл қатнови йўлга қўйилди

23:47 15 Январь 2019 Жамият
936 0

Бугун “Бухоро — Хива — Бухоро” йўналишида 12-сонли янги поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати котиби Ирода Худойназарова маълум қилди.

— Маълумки, туризмни ривожланириш учун, аввало, транспорт хизмати фаолиятини ошириш масаласига эътиборни кучайтириш керак, — дейди департамент бошлиғи Фурқат Хўжаев. — Бу борада Бухорода самарали ишлар амалга оширилмоқда. 15 январь куни “Бухоро — Хива — Бухоро” йўналишидаги янги поезд “Бухоро — Хива” йўналишида йўлга чиқди. Ушбу поезд ҳар ойнинг тоқ санасида “Бухоро — Хива” йўналишида соат 12:05 да, “Хива — Бухоро” йўналишида эса ҳар ойнинг жуфт санасида 08:45 да йўлга қўйилади.

Мазкур йўналишдаги поезд 13 та вагондан иборат бўлиб, “Бизнес”, “Эконом” ҳамда “Вип” турлари бўйича хизмат кўрсатади.

Лайло Ҳайитова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?