Бугундан Қозоғистонда коронавирус ва пневмония статистикаси бирлаштирилди

14:07 02 Август 2020 Дунё
333 0

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича янгиланган статистик маълумотларни тақдим этди.

2020 йил 1 август куни лабораторияда аниқланган COVID-19 инфекцияси ва ПЗР-тест натижаларида коронавирус аниқланмаган, аммо клиник ва эпидемиологик белгилари у билан бирдек бўлган пневмония статистикаси бирлаштирилди.

Янги статистика бўйича маълумотлар бугундан эътиборан хабар қилиб борилади.

«2020 йил 1 август куни 1 626 одамда COVID-19 инфекцияси аниқланди ва кун давомида 36 киши вафот этди. Шунингдек, 5 181 кишига лаборатория томонидан аниқланган пневмония ташхиси қўйилди, уларда коронавирус инфекциясининг клиник ва эпидемиологик белгилари бор. Сўнгги кун давомида шундай ташхис қўйилган 30 бемор вафот этди», - дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот ўрнида, айни дамда Қозоғистонда ушбу касалликдан соғайганлар жами сони 61 839 нафарни ташкил қилади. 793 киши вирус қурбонига айланган.

91593 киши коронавирусни юқтириб олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?