Бугундан бошлаб таксичилар учун қандай янгиликлар кучга киради?

18:26 01 Июль 2019 Жамият
465 0

Мазкур саволга “Ҳуқуқий ахборот” канали жавоб беради.

1 июлдан, яъни бугундан бошлаб кира қилиш учун машинани бўяш шарт эмас. Йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун (вилоятларда сариқ ва Тошкент шаҳрида фил суяги ранги) ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади, уларни бўяш шарт эмас.

Йўналишсиз таксилар автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда “Тўхташ тақиқланади” белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Халқаро автомобилда ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун аризалар бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019