Бугун жаҳон чемпионатида “Сариқ девлар” ва Азарнинг тақдири ҳал бўлади

12:03 02 Июль 2018 Спорт
1652 0
Фото: AFP

Шу кунларда Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўзининг кутилмаган натижалари билан нафақат мухлису мутахассислар, балки миллионлар ўйинидан анча узоқда бўлган инсонларни ҳам ҳайратга солмоқда. Сабаби оддий. Мусобақанинг асосий фаворитлари саналган Германия гуруҳда қолиб кетган бўлса, Аргентина, Португалия, Испания нимчоракдан ортга қайтадиган бўлди. Бир неча бор дунёнинг энг яхши ўйинчиларига айланган аргентиналик Месси ва Роналду ҳам ўз терма жамоаларига қўшилиб, уйига равона бўлди. Энди улар бу галги жаҳон чемпионатининг қолган баҳсларини агар хоҳлашса бевосита стадионларда ёки ойнаи жаҳон орқали томоша қилишлари мумкин. Агар хоҳлашмаса, барча ғам-қайғуларни унутиб, Испания премьеросининг янги мавсуми олдидан қисқа таътил қилиб олишади.

Бугунги беллашувлардан сўнг уларнинг қатори тўлиши мумкин. Зеро, Бразилия ва Бельгия таркибларида ҳам юлдузлар сони етарлича топилади. Аммо Мексика ва Япония ҳам кейинги босқичга чиқиш учун бор имкониятини ишга солиши аниқ...

Бугун бўлиб ўтаган 1/8 босқичида қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳслашади.

Бразилия – Мексика
2 июль. Самара. “Самара Арена” стадиони. 19.00.
Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия).

Бельгия – Япония
2 июль. Ростов-на-Дону. “Ростов Арена” стадиони. 23.00.
Бош ҳакам: Маланг Дьедиу (Сенегал).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019