Бугун юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади

13:11 25 Май 2020 Жамият
249 0

Бугун Ўзбекистон ҳудудида Эрон томондан иссиқ ҳаво киришига сабаб бўлган юқори барик ўркач (баландликдаги юқори босимли қатлам) таъсири сақланиб туради. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Қайд этилишича, бутун республика бўйича об-ҳаво очиқ бўлади. Кундузги ҳарорат 36-39 даражани ташкил қилади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида айрим жойларда 40-41 даражагача етади.

Баландликдаги юқори босимли қатлам ҳафтанинг охиригача мамлакатмиздаги об-ҳаво шароитларига таъсир қилади. Об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида 27-28 май кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?