Бугун юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 326 нафарни ташкил қилди

23:20 10 Октябр 2020 Жамият
223 0

Шу йилнинг 10 октябрь куни мамлакатимизда 326 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 502 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида 374 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60 776 нафар бемордан 57 704 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 570 нафар бемордан 322 нафари оғир, 114 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?