Бугун юртимизда 374 нафар бемор коронавирусдан  соғайди

23:12 10 Октябр 2020 Жамият
235 0

2020 йил 10 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60776 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

 57 нафари Тошкент вилоятида,

 19 нафари Бухоро вилоятида,

 10 нафари Фарғона вилоятида,

 9 нафари Андижон вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун:

Тошкент шаҳрида 174 нафар,

Тошкент вилоятида 89 нафар,

Бухоро  вилоятида 29 нафар,

Самарқанд вилоятида 10 нафар,

Қашқадарё вилоятида 11 нафар,

 Андижон вилоятида 11 нафар,

 Фарғона вилоятида 9 нафар,

Сурхондарё вилоятида 12 нафар,

 Жиззах вилоятида 22 нафар,

Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 57 704 (+374) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 570 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?