Бугун ва эртага Россияга тўртта чартер рейс амалга оширилади

09:30 03 Июль 2020 Жамият
261 0

Ташқи меҳнат миграция агентлиги маълумотига кўра, эртага, 4 июль куни қуйидаги йўналишларда чартер рейслар ташкил этилади:

Тошкент – Екатеринбург – Тошкент

Тошкент – Москва – Ташкент

Қайд этилишича, парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади. 

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Новосибирск – Тошкент ва Тошкент – Қозон – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?