Бугун “Turkish Airlines” авиакомпанияси “Истанбул — Самарқанд —Истанбул” йўналиши бўйича биринчи қатновни амалга оширди

14:26 16 Март 2018 Иқтисодиёт
1011 0
Фото: "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

"Самарқанд" халқаро аэропортида “Turkish Airlines” авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши бошчилигидаги турк делагатсиясини Самарқанд шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ходимлари ОАВ вакиллари карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Рахимов, “Самарқанд” халқаро аэропорти директори Ҳасан Мовлонов, “Turkish Airlines” авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шенлар сўзга чиқиб, узоқ йиллардан буён халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва дўстлик муносабатларини юксак эканлиги ва айнан мана шу муносабатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Ўтган йилнинг октябр ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга давлат ташрифи давомида айтиб ўтганларидек, Самарқанд ва Истанбул шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновлар иккала мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мунтазам қатновлар сонини оширишга тайёрлигини тасдиқлайди. Бу, нафақат савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамда сайёҳлик соҳаларининг янги имкониятларини очишга, балки икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан Туркия Республикаси фуқаролари учун виза тизимини соддалаштириш тўғрисидаги қабул қилинган қарор Ўзбекистонга ташриф буюрувчи турк фуқароларига кенг имкониятлар яратди. 

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 30 октябрь кунидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Самарқанд – Истанбул – Самарқанд” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйган эди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридан ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, Тошкентдан эса, ҳар куни Истанбулга замонавий ҳаво кемаларида қатновлар амалга оширилмоқда. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019