Бугун Тошкентнинг бир қатор кўчаларида автомобиллар қатнови вақтинча чекланади

01:28 24 Март 2019 Жамият
577 0

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ сайти.

Бугун соат 9.00 дан 13.00 гача пойтахтимизнинг баъзи бир кўчаларида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Наврўз айёми муносабати билан юртимизда илк бор ўтказилаётган яриммарафон ва йўлдош югуриш баҳслари иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги кўчаларда қатнов чекланмоқда.

  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов номидаги мемориал комплексдан Ойбек кўчасигача;
  • Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
  • Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Қодирий кўчасигача;
  • Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;
  • Мустақиллик кўчасидан — Мирзо Улуғбек кўчасигача;
  • Мирзо Улуғбек кўчасидан — Махтумқули кўчасигача;
  • Махтумқули кўчаси — Мирзо Улуғбек кўчасидан Амир Темур хиёбони айланма йўлигача;
  • Амир Темур хиёбони айланма йўли — Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
  • Амир Темур кўчаси — Амир Темур хиёбони айланма йўлидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Ислом Каримов кўчаси — Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Шароф Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчасидан Навоий ва Қодирий кўчалари кесишмасигача;
  • Навоий кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
  • Қодирий кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
  • Олмазор кўчаси — Қодирий кўчасидан Афросиёб кўчасигача (финиш югуриш мусобақаси бошланган жойда бўлади).

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019