Сенатнинг ялпи мажлисида 16 та масала кўриб чиқилади

08:29 07 Август 2020 Жамият
503 0

Аввал хабар берилганидек, 2020 йилнинг 7 август куни Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференсалоқа шаклида ўтказилади.

Унда 16 та масала, хусусан, 8 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган. «Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиш назарда тутилган.

Шунингдек, Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам режалаштирилган.

Ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда «Узрепорт» телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?