Бугун Сенат ялпи мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилади?

10:46 28 Сентябр 2018 Сиёсат
1399 0
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

2018 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси очилган эди.

Бугун – 28 сентябрь куни соат 10:00 да ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни ўз ишини бошлади.

Мажлис кун тартибига 21 масала киритилган бўлиб, шундан 14 таси биринчи иш кунида кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бугун 7 масала кўриб чиқилади. Булар:

2018 йилги Давлат бюджети харажатларига ўзгартишлар киритиш,

Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида,

Бош вазир ўринбосари – молия вазири Ж.Қўчқоровга парламент сўрови юбориш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг ахбороти,

Бухоро вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи,

Олий суд таркибига ўзгартириш киритишга оид масала.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019