Бугун ўзбекистонлик яна бир боксчи Лас-Вегасда рингга кўтарилади

11:01 03 Август 2018 Спорт
477 0

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, жаҳонга машҳур Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган Санжарбек Раҳмонов бугун ўзининг навбатдаги жангида рингга кўтарилади.

Боксчимизга америкалик Маркус Тайлор рақиблик қилади. Саккиз раундга мўлжалланган жанг Лас-Вегас шаҳридаги “Sam’s Town Hotel & Gambling Hall”да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Раҳмонов профессионал фаолияти давомида 11 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут билан). Битта тўқнашувда эса дуранг қайд этган. Тайлор эса проф рингда 10 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 9тасида ғалаба нашидасини сурган. Битта жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар