Кеча Ўзбекистонда 312 кишида коронавирус аниқланди. 121 нафари аҳоли орасида​

00:02 06 Июль 2020 Жамият
1050 0

Шу йилнинг 5 июль куни мамлакатимизда 312 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 190 нафари Карантин муассасаларида, 121 нафари аҳоли орасида (шундан 84 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида), 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 159 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10020 нафар бемордан 6584 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 42 895 нафар, стационар карантинда эса 25 021 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?