Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушади

14:53 09 Сентябр 2019 Спорт
572 0

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйин Иорданиянинг Амман шаҳридаги “Қирол Абдулла II”стадионида бўлиб ўтади.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Ўйин “Спорт” каналида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда жаҳон чемпионати саралаш босқичининг дастлабки турида вакилларимиз сафарда Фаластинга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?