Бугун коронавирус аниқланганлар ҳақида маълумот берилди

23:24 18 Октябр 2020 Жамият
154 0

Шу йилнинг 18 октябрь куни мамлакатимизда 308 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 527 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 321 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63303 нафар бемордан 60401нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 375 нафар бемордан 312 нафари оғир, 92 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?