Бугун коронавирус аниқланганлар ҳақида маълумот берилди

23:51 12 Октябр 2020 Жамият
274 0

Шу йилнинг 12 октябрь куни мамлакатимизда 321 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 509 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун: Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Жиззах вилоятларида 358 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 419 нафар бемордан 58 427 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 483 нафар бемордан 318 нафари оғир, 107 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?