Бугун коронавирус аниқланганлар ҳақида маълумот берилди

23:50 09 Октябр 2020 Жамият
287 0

Шу йилнинг 9 октябрь куни мамлакатимизда 328 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 498 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида 354 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60450 нафар бемордан 57 330 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 622 нафар бемордан 328 нафари оғир, 117 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?