Бугун ҳам коронавирусга чалинган 7 киши вафот этди, 132 нафар бемор ўта оғир аҳволда

23:49 24 Август 2020 Жамият
256 0

Шу йилнинг 24 август куни мамлакатимизда 402 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 564 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 348 нафар бемордан 35 551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 517 нафар бемордан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?