Бугун Европа чемпионлар лигасига қуръа ташланади (фото)

17:09 30 Август 2018 Спорт
275 0

Бугун, 30 август куни Монакодаги “Grimaldi Forum”да 2018/19 йилги мавсум Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш марсоими бўлиб ўтади.

Тадбир Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Янги форматга кўра 26 клуб гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Қолган 6 та иштирокчи плей-офф орқали аниқланди.

Клубларни 4 та саватчага ажратишади. Биринчи саватчадан мусобақанинг амалдаги ғолиби, Европа лигаси ғолиби ва УЕФА коеффициентлар рейтингида энг юқорида турган олти мамлакат чемпионлари ўрин олишади.

Битта мамлакат клублари бир гуруҳдан жой олишмайди.

Саватчалар рўйхати

Биринчи саватча
“Реал Мадрид” (чемпион)
“Атлетико” (Европа лигаси ғолиби)
“Барселона”
“Бавария”
“Манчестер Сити”
“Ювентус”
“Пари Сен-Жермен”
“Локомотив”

Иккинчи саватча
“Боруссия”
“Порту”
“Манчестер Юнайтед”
“Шахтёр”
“Бенфика”
“Наполи”
“Тоттенхэм”
“Рома”

Учинчи саватча
“Ливерпуль”
“Шальке 04”
“Лион”
“Монако”
“Аякс”
ЦСКА
ПСВ
“Валенсия”

Тўртинчи саватча
“Виктория”
“Брюгге”
“Галатасарой”
“Янг Бойз”
“Интер”
“Ҳоффенҳайм”
“Црвена Звезда”
АЕК


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар