Бугун АПЛ қайтмоқда. «Манчестер Сити» «Арсенал»га қарши майдонга тушади

15:35 17 Июнь 2020 Спорт
318 0

Узоқ вақт давом этган карантиндан сўнг ва ниҳоят, бугун, 17 июнь куни Англия премьер-лигаси ўйинлари давом эттирилади. 
Дастлабки ўйинни «Астон Вилла» ва «Шеффилд Юнайтед» Тошкент вақти билан соат 22:00да бошлаб беради.
Аммо кўпчилик мухлислар интиқиб кутаётган асосий воқеа вақти ярим тунда соат 00:15га тўғри келади. 
Чунки айнан шу муддатда «Манчестер Сити» ўз уйида «Арсенал»ни қабул қилади.
«Манчестер Сити» мўъжиза умидида «Ливерпул» омадсиз церийани бошлашини кутади, — деб ёзади таниқли футбол шарҳловчиси ва спорт журналисти Даврон Файзиев ўзининг телеграмм каналида. — Аммо бу билан иш битмайди. «Сити» биронта ўйинда қоқилишга ҳаққи йўқ. 3 ойлик танаффусдан сўнг рақибнинг ҳам жиддийси тушиб қолди. «Арсенал»!

«Ман Сити» — «Арсенал» ўйинига анонс тайёрлашда бир мавзуни чеклаб ўтиб бўлмайди. Хосеп Гвардиола мураббийликда шогирди ҳисобланган Микел Артета билан тўқнаш келади. Тўпни эгаллаш статистикаси учун жанг. Майда паслар бўйича рақобат. Топ мураббий ва умидли мураббий дуэли. Икки гранд жамоа тўқнашуви.

Ҳарбий хизматдан қайтган йигит дастлаб барчанинг кўзига бошқача кўринади. Кейин кўникади барча. Футболнинг қайтиши ҳам изига тушгунча ўзгача кўриниши мумкин. Бироқ бу ўша биз билган тезкор ва ёрқин АПЛ, узоқ кутилган ва соғинилган чемпионат! 
Бугунги марказий ўйинни биргаликда томоша қиламиз". 

Ушбу беллашув UzReport-TV каналида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Кейинги баҳслар 19 июнь санасига белгиланган. 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?