Бугун айни пайтгача юртимизда 257 нафар бемор коронавирусдан соғайди

17:38 10 Октябр 2020 Жамият
211 0

2020 йил 10 октябрь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 681 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

106 нафари Тошкент шаҳрида,

13 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун:

Тошкент шаҳрида 106 нафар,

Тошкент вилоятида 89 нафар,

Жиззах вилоятида 22 нафар,

Сурхондарё вилоятида 12 нафар,

Қашқадарё вилоятида 11 нафар,

Самарқанд вилоятида 10 нафар

Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 57 587 (+257) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 593 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?