Бу Венеция эмас, ўзимизнинг Наманган

13:43 13 Октябр 2020 Жамият
291 0

Суратларда Наманган шаҳрининг Чорсу бозоридаги қатор дўконлар, туман ва шаҳарнинг чекка ҳудудларига транспортлар қатнайдиган “питак"даги айни ҳолат тасвирланган. Ҳар йили шу бўлар такрор деганларидек, ҳали ёмғирли, қировли кунлар бошланмасдан бекат яна сув остида қолди.

Ҳеч ким шикоят қилмаганми ёки кўникиб кетилганми, лекин бу ер мутасаддиларнинг кўзи тушмайдиган жой эмас. Ёки “бизда ҳам кўллар кўпайсин" қабилида иш тутилганмикан?

Ундай бўлса савдо дўконлари, маиший хизмат уйлари, аҳоли турар жойларини шу шароитга мослаштириш, одамларга эса кўчанинг у томонидан бу томонига ўтиши учун қайиқлар ташкил этиш керакда…

Саида ИСМОИЛОВА,
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси
Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?