Бу йил қайси жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилади?

20:37 11 Январь 2019 Жамият
381 0

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги “Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 376-сонли қарорига мувофиқ, вазирлик ва идораларнинг буюртмалари асосида Агентлик томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этиладиган асарлар рўйхатини маълум қилди. Қуйида уларнинг номлари тақдим этилмоқда:

1. Томас Манн — “Доктор Фаустус” (роман).

2. Теодор Драйзер — “Даҳо” (роман).

3. Ҳерманн Ҳессе — “Маржон ўйини” (роман).

4. Ясунари Кавабата — “Тоғлар ингроғи” (ҳикоялар).

5. Виктор Гюго — “Ўлимга маҳкум қилинганнинг сўнгги куни” (роман).

6. Ўрхон Камол — “72-камера” (роман).

7. Валентин Распутин — “Матера билан видолашув” (роман).

8. Стефан Цвейг — “Қалб бесабрлиги” (эсселар).

9. Гёте — “Ҳамроз диллар” (роман).

10. Хулио Кортасар — “Биз Глендани шундай яхши кўрамиз” (ҳикоялар).

11. Иван Бунин — “Хилват хиёбонлар” (роман).

12. Конг Жи Ёнг — “Скумбрия” (қиссалар).

13. Рафиқ Шомий — “Муҳаббат доғи” (роман).

14. Эфраим Савела — “Нечун заминда йўқ жаннат” (роман).

15. Кришан Чандар — “Ҳикоялар тўплами”.

16. Юнус Ўғуз — “Аравадан йиқилган бола” (қиссалар).

17. Фридрих Дюрренматт — “Жаноб Миссисипининг никоҳи” (ҳикоялар).

18. Фёдор Раззаков — “Фидойи умр қиссаси” (роман).

19. Кристофер Бакли — “Арабистонлик Флоренс” (роман).

20. Роберт Дал — “Баҳайбат ва меҳрибон девқомат” (ҳикоялар).

21. Муаллифлар жамоаси — “Хитой болалар адабиёти” (ҳикоя ва қиссалар).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019