Бу йил ўқишга киритиб қўйиш қанчага баҳоланмоқда? Бош прокуратура маълумот берди

13:05 24 Август 2020 Жамият
429 0

Андижон ва Хоразмда фуқароларни 4 000 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат университети ўқитувчиси А.Х. олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланганидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан даромад орттириб қолиш мақсадида фуқаро О.А.нинг ишончига кириб, уни ушбу университетнинг Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт йўналишига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.К. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаролар Д.С. ва З.А.ларнинг ишончига кириб, уларни Урганч Давлат университетининг Жисмоний тарбия ва тасвирий санъат йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига мазкур университетнинг 3-босқич талабаси М.А. орқали 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?