Брюссель келгуси йил бошида Ўзбекистон Президенти ташрифини кутмоқда

18:10 01 Ноябрь 2018 Сиёсат
215 0

Европа Иттифоқи раҳбарияти 2019 йилнинг бошида Брюсселга Ўзбекистон Президенти ташриф буюришини кутмоқда.

“ЕИ маъмурий биносида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи 2019 йил бошида амалга ошишидан умид қилишмоқда”,- деди Латвиядан Европарламент(ЕП)га сайланган депутат Ивета Григуле-Петерсе.

Бугун Тошкентда “Ўзбекистон - ЕИ” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 14-мажлиси бўлиб ўтди. Меҳмонлар делегациясига ЕПнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғилистон билан алоқалар бўйича раиси Ивета Григуле-Петерсе раҳбарлик қилмоқда.

“Брюссель сизнинг Президентингизни кутмоқда, - деди Григуле мажлис очилишида. — Бу, агар имкони бўлса, келгуси йил бошида амалга ошганда, яхши бўларди”.

Евродепутат Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни яқин беш-ўн йиллар учун аниқлаштириб олиш имконини беради деб ҳисоблайди.

У Ўзбекистон давлат раҳбарининг шу йил 8-9 октябрь кунлари Францияга ташрифини диққат билан кузатиб боргани ва бу воқеа “Европа Иттифоқи масс-медиасида кенг ёритилгани”ни айтиб ўтди.

“Ташриф жуда яхши, жуда муваффақиятли кечди, - дея қўшимча қилди Григуле хоним. —Июль ойида ЕИ Кенгаши Ўзбекистон билан шериклик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар бошланганини расман тасдиқлади. Кенгаш фикрига кўра, бу қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит яратиш, ташқи сиёсат ва глобал таҳдидлар, жумладан, иқлим ўзгариши, коррупция ҳамда терроризмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни таъминлашга хизмат қилади”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар