Брюс Ли ва Жеки Чан иштирокида фильмларни суратга олган продюсер Ўзбекистонга келди

16:41 10 Декабрь 2018 Маданият
909 0

Архив фото

Мамлакатимизга “Бир макон, бир йўл” концепциясини амалга ошириш доирасида Хитойдаги энг йирик Hunan Heguang Media Co., Ltd. компанияси делегацияси ташриф буюрди.

Таниқли продюсер Ло Хао бошчилигидаги ижодкорлар “Ўзбеккино” агентлиги ва Uzbekistan Film Holding компанияси таклифига биноан юртимизга келишди. Улар Брюс Ли ва Жеки Чан иштирокида картиналар суратга олган ХХРдаги афсонавий Orange Sky Golden Harvest Group ва Hunan Mango Studios кино компаниялари манфаатларини ҳам тақдим этишади.

— Мамлакатингизга биринчи бор келишим ва эртакнамо Самарқанд шаҳрига ташрифим унутилмас таассуротлар қолдирди, — деди Ло Хао. — Ҳатто ушбу тарихий жойларда суратга олиниши мумкин бўлган бир нечта телевизион лойиҳаларни режалаштириб ҳам олдим. “Ўзбеккино” вакиллари билан мулоқот чоғида кино, телемаҳсулотлар ва интернет-фильмлар яратиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилдик. Ўзбекистонда “Уч шаҳар” лойиҳаси амалга оширилаётган ҳақида эшитиш ёқимлидир. Унинг доирасида пойтахт ҳудудида павильонлари, кино академияси, хиёбон зоналари, меҳмонхоналари ва коворкинг-марказини ўз ичига олган “Киношаҳар” қурилади. Ўз томонимиздан Ўзбекистонга киноиндустрияни ривожлантириш учун кўмак беришга тайёрмиз. Ватанимизга қайтиб, мамлакатингиз ҳақида сўзлаб берамиз, ҳамкорлар, продюсерлар, кино арбоблар ва инвесторларни ҳамкорлик қилиш учун таклиф этамиз.

Якунда ХХРнинг учта кинокомпанияси ва “Ўзбеккино” ҳамда Uzbekistan Film Holding ўртасида меморандум имзоланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019