Британиялар олимлар Бермуд учбурчаги сирини топишди

17:14 03 Август 2018 Дунё
1123 0
Фото: qamshy.kz

Бермуд учбурчагида кемаларнинг йўқолиб қолишининг энг ҳақиқатга яқин сабаби мазкур ҳудудда улкан “қотил тўлқинлар” ҳосил бўлишидир. Буюк Британиянинг Саутгемптон университети тадқиқотчилари олимлари ана шундай фикрда, деб ёзади Daily Star нашри.

Тадқиқотлардан олинган хулосаларга кўра, мазкур ҳудудда маълум шароитда ўз-ўзидан тез-тез пайдо бўлиб турадиган баландлиги 30 метрлик улкан тўлқинлар кемаларни ютиб юборган. Бу борадаги яна бир версия сифатида эса иккига бўлинган тўлқинлар кема бурни ва думига урилган ҳолда уни парчалаб юбориши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Атлантика океанидаги Бермуд учбурчаги деб номланувчи ушбу ҳудуд кемалар ва ҳатто самолётларнинг бу жойларда изсиз йўқолиб қолиши каби ғайритабиий ҳодисалари билан танилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар