Британияда саратонга қарши вакцина муваффақиятли синовдан ўтди

12:09 27 Октябр 2020 Дунё
217 0

Лондоннинг Фрэнсис Крик институти олимлари ўпка, ичак ва ошқозон ости бези саратонига қарши вакцининг биринчи клиник синовлари муваффақиятли ўтганлигини эълон қилишди. Сичқонлар устида олиб борилган лаборатория синовлари ўз самарадорлигини кўрсатди, деб ёзмоқда ФАН.

Таъкидланишича, препарат зарарланган ҳужайралар томонидан ишлаб чиқариладиган оқсилнинг бир қисмини, шунингдек, саратон ҳужайраларини аниқлаш ва йўқ қилишда иммунитет тизимини фаоллаштириш учун масъул бўлган антитаначаларни ўз ичига олган.

“Вакцинадан даволаш амалиётида фойдаланиш давомида сичқонларда ўсмалар ўсишининг секинлашганлигини, профилактика чораси сифатида фойдаланилганда эса шишлар узоқ вақт давомида пайдо бўлмаганлигини кўрдик”, дейди тадқиқот муаллифларидан бири доктор Рэйчел Амблер.

Қайд этилишича, мутахассислар ўз ишларининг натижалари ҳақида коронавирус пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилувчи Молекуляр мақсадлар ва саратон терапияси бўйича EORTC-NCI-AACR 32-симпозиумида маълум қилишни режалаштиришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?