Британия нашри ўзбек паловини дунёнинг энг яхши кўча таомлари ўнлигига киритди

14:06 08 Сентябр 2018 Lifestyle
1383 0
Фото: The Guardian

Британиянинг The Guardian нашри ўзбек паловини дунёнинг энг яхши кўча таомлари ўнлигига киритди.

Шунингдек, рўйхатда Франция блинчиклари, Руминия пончиклари, Непал чучвараси, Мексика, Таиланд, Тайвань, Словения, Камбоджа ва Чили таомлари тилга олинган.

«Ўзбекистоннинг қаерда бўлишингиздан қатъий назар, палов ҳар доим сизга яқин жойда бўлади. Гўёки сиз ҳар доим улкан қозон олдидасиз. Асосий масаллиқлари гуруч, гўшт ва сабзавотлар. Менга нўхот ва майиз солингани жуда ёқади. Тошкент бозорида сайр қилганимда, катта дастурхон атрофида ўтирганлар ошга таклиф қилди. Бу меҳмондўстликнинг энг ёрқин намунаси», — деб ёзади мақола муаллифи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019