Британия Бош вазири: «Мактаблар сентябрдан очилиши зарур...»

21:34 10 Август 2020 Дунё
248 0

Британия Бош вазири Борис Жонсон давом этаётган коронавирус пандемиясига қарамай ҳукумат мактабларда ўқувчилар саломатлигини сақлай олишини таъкидлаган.

Шу ойнинг бошида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, агар коронавирус ва унинг занжирини аниқлаш бўйича тизим яратилмасдан мактаблар очилса, қиш фаслига келиб Британияда CОVID-19 нинг иккинчи тўлқини юзага келиш хавфи туғилади. Иккинчи тўлқинда коронавирус биринчисидан икки баравар кўп тарқалиши мумкин.

Лекин Жонсон мактабларни очишни мамлакатдаги энг муҳим иш деб ҳисобламоқда. У агар келажакда карантин жорий қилинса, ёпиладиган энг охирги муассаса мактаблар бўлишини ҳам таъкидлаган.

«Мактабларимизни керакли бўлган муддатдан бир лаҳза кўпроқ ёпиб қўйишимиз ижтимоий, иқтисодий ва ахлоқий жиҳатдан катта зарарни келтириб чиқаради. Пандемия тугагани йўқ. Лекин эндиликда биз барча ўқувчиларнинг соғлигини сақлаган ҳолда мактабларни очиш бўйича етарлича билимга эгамиз» дейди Борис Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, Британияда мактаблар март ойида ёпилган ва июнь ойида оз сонли ўқувчилар билан қайта очилганди. Британия ҳукумати ҳам сентябрнинг бошидан барча ўқувчилар мактабга қайтишларини хоҳламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?